Галатасарай ва Фенербахче футболчиларини тикиш можароси кутмоқда
Туркияда Галатасарай ва Фенербахче сафида тўп сурадиган икки футболчи тикишлар билан боғлиқ иш сабабли қамоқ жазоси хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап Галатасарай вакили Метехан Балтаджи ҳамда Фенербахче сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маълумотларга кўра, Балтаджи 13 йилгача, Яндаш эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджи камида икки марта Галатасарай ўйинларига тикиш қилган. У ўша учрашувларда асосий таркибда бўлмаган...