Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашишдан олдин ҳеч бўлмаганда муносиб якун қилишни кўзлаган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Таиланд клуби 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта урган голлар эвазига танаффусгачa масалани ҳал қилди.
Қисқа вақт ўтиб «Шанхай Шэньхуа» бир футболчидан айрилиб...