Гвардиола Чемпионлар Лигаси ниҳоятда мураккаблигини таъкидлади
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасидаги рақобат даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Шаҳарликлар” 1/8 финал босқичида яна бир бор Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади.
“Чемпионлар Лигаси жуда мураккаб. Ҳар қандай жамоани олинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу турнирда узоққа бормоқчи бўлсангиз, энг кучлиларни ютишингиз керак. Акс ҳолда, бунга шунчаки лойиқ эмассиз”, — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.