Ли Ҳендри «Астон Вилла» мавсуми хавф остида қолганини айтди
«Астон Вилла»нинг собиқ футболчиси Ли Ҳендри Англия чемпионатидаги навбатдаги мағлубиятдан сўнг жамоа атрофидаги вазиятдан хавотир билдирди. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган бирмингемликлар турнир жадвалида охирги ўринда бораётган «Вулверҳэмптон»га 0:2 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унаи Эмери бошчилигидаги «Астон Вилла» АПЛдаги сўнгги 10 ўйиннинг атиги учтасида ғалаба қозонган.
«Олдин жамоа яхши формага кирган эди, ҳозир эса на характер, на ишонч кўринади.