Луис Энрике «Ланс»ни ортда қолдириш қийин бўлишини айтди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике 2025/2026 йилги Франция чемпионатида чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 турдан сўнг парижликлар 54 очко билан жадвалда пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Ланс»дан бор-йўғи бир очкога олдинда, бундан ташқари ПСЖнинг битта ўйини захирада.
«Ланс» жуда яхши формага кирган. Бундай даражадаги жамоа билан лигада рақобат қилиш қўшимча мотивация беради. Улар бизга жуда яқин тургани учун мавсумни улардан юқорида якунлаш осон бўлмайди»...