Инзагини истеъфога чиқаришлари мумкин, аммо у хотиржам
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз бирорта ҳам мағлубият кўрмаган. Бироқ сўнгги ўйинлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда бош мураббий Симоне Инзагини лавозимидан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. Қайд этилишича, «Ал-Ҳилол» мухлислари ҳам италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда.
Шунга қарамай, Инзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси...