Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» ОЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан обрўли якунига етиб олиш имконияти эди, бироқ буну уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк дақиқаларида кетма-кет икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди — 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.