Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши майдонга тушиб, мусобақани ижобий нотада якунлашга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув Таиланд клуби фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муэанта Супханат гол урди.