Россия Никарагуа ва Мали билан ўйинлар манзили изоҳланди
Россия футбол иттифоқи бош котиби Максим Митрофанов терма жамоанинг Никарагуа ва Мали билан учрашувлари нега мос равишда Краснодар ҳамда Санкт-Петербургда ўтказилишини тушунтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, қарор қабул қилишда бир нечта омил, жумладан иқлим шароити ҳам инобатга олинган. Мақсад — жамоа тайёргарлиги ва ўйинларни имкони қадар қулай муҳитда ўтказиш, шунингдек мухлисларга байрамона кайфият улашиш. Митрофанов икки шаҳарда ҳам бу вазифа бажарилишига ишонч билдирди.