Слуцкий бошқарувидаги Шанхай ACLда Бурирамга ютқазди
"Шанхай Шеньхуа" Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда "Бурирам Юнайтед"га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани ғалаба билан якунлашга сўнгги уриниш эди, бироқ бу режа иш бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. "Бурирам" биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди.