Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер»дан кетиш йўқ
Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси «Банфилд»га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат нохуш серияга нуқта қўйди. Айнан шу омадсиз юриш Гальярдонинг лавозимини хавф остига қўйган бўлса-да, клуб унга чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан кейин ҳиссиётларини яширмаган мутахассис мухлисларга миннатдорлик билдирди: «Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин.