Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда ютқазиб якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» ҳам насиб этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.