«Камп Ноу» трибуналарига яна томошабинлар қайтмоқда, сиғим ошади
«Барселона» мухлислари учун хушхабар: стадион реконструкцияси давом этаётган «Камп Ноу» март ойидаёқ кўпроқ томошабинни қабул қила бошлайди ва сиғим 65 минг кишигача етади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бунга «шимолий трибуна»нинг босқичма-босқич очилиши сабаб бўлди. Ҳозирча арена 45 минг атрофида мухлисни қабул қила олмоқда. 15 март куни «Барселона» «Севилья»га қарши майдонга тушадиган баҳсда эса стадионга кириш имконияти қарийб 30 фоизга кенгайиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз...