Луис Энрике ПСЖнинг «Челси» билан баҳсини баҳолади
«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш натижаларига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Парижликларнинг навбатдаги рақиби «Челси» бўлди. Жамоалар охирги бор июль ойида Клуб жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келган, ўшанда лондонликлар француз грандни йирик ҳисобда мағлуб этганди — 3:0.
«Ҳеч қандай реванш кайфияти йўқ. Аммо инглиз жамоаларига қарши ўйинлар ҳар доим жуда кучли мотивация беради. Клуб жаҳон чемпионатидан бери кўп нарса ўзгарди ...