«Леванте» «Алавес» устидан сўнгги дақиқаларда ғалабани суғуриб олди
Ла Лиганинг 26-тури «Леванте» — «Алавес» учрашуви билан бошланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида Пако Кортес узатган паст тўпни Карлос Алварес якунлашга уринди, бироқ зарба дарвоза ромидан четга кетди. Мезбонлар посбони эса Пабло Ибанес ҳамда Антонио Бланконинг хавфли уринишларидан кейин бир неча бор жамоасини қутқариб қолди, тўп бурчак зарбасига чиқиб кетди.
Иккинчи бўлим стартида, 47-дақиқада Карлос Алварес тўпни устунга тегкизиб юборди. Орадан кўп ўтмай Адриан...