«Аугсбург» «Кёльн»ни товон зарбаси ва қарши ҳужум билан енгди
Германия Бундеслигасининг 24-тури очилиш учрашувида формага кириб олган «Аугсбург» ўз майдонида «Кёльн»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳсда хавфли вазиятлар кўп бўлмади, аммо биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очиб юбориши мумкин эди: бурчак тўпидан узатмада Эрик Мартел бош билан зарба бериб, тўпни устунга тегкизди.
55-дақиқада Ноакай Бенкс жарима майдонига тўпни етказиб берди ва Родриго Рибейру товон билан ажойиб зарба йўллаб, учрашувдаги ҳал қилувчи гол муаллифига айланди — 1:0.