Ардон Яшари «Милан» Чемпионлар лигасида бўлиши шарт деди
«Милан» ярим ҳимоячиси Ардон Яшари жамоа мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўлланма олиши шартлигини таъкидлади. Унинг фикрича, клуб даражаси Европанинг энг нуфузли турнирида қатнашишни талаб қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Комо» ва «Парма»га қарши омадсиз учрашувлардан кейин «Милан»нинг чемпионлик пойгаси деярли сўнди. Шунга қарамай, Яшари жамоа ҳеч бўлмаганда Чемпионлар лигаси зонаси учун курашни охиригача давом эттиришига умид қилмоқда.
«Милан» Чемпионлар лигасида ўйнаши керак.