Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашишдан олдинги сўнгги уриниш эди, бироқ у ҳам муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига ҳал бўлди. «Бурирам» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор гол урди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта аниқ зарба йўллади.