«Леванте» «Алавес»га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ютди
Ла Лиганинг 26-тури Валенсиядаги «Судад де Валенсия» стадионида бўлиб ўтган «Леванте» – «Алавес» учрашуви билан бошланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс аввалида Пако Кортеснинг паст узатмасини Карлос Алварес якунлашга уринди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Мезбонлар посбони эса Пабро Ибанес ва Антонио Бланконинг хавфли зарбаларидан кейин жамоасини қутқариб қолди — тўп бурчак зарбасига чиқарилди.
Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада Карлос Алвареснинг зарбаси устунга тегди.