Ди Мария Манчестер Юнайтеддаги даврни даҳшат деб атади
Аргентина ҳужумчиси Анхел ди Мария футбол оламида иқтидорли ўйинчи сифатида танилган бўлса-да, фаолиятининг айрим босқичларида унинг имкониятлари етарлича қадрланмаган. Футболчи "Манчестер Юнайтед"даги даврини эслар экан, Луи ван Гал қўл остида ўйнаш унинг учун жуда оғир кечганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ди Мариянинг таъкидлашича, у голлар уриб, жамоадошларига ассистлар ҳам бериб турган, бироқ ван Гал уни деярли мақтамаган. Мураббий асосан футболчининг хатоларини муҳокама қилган...