«Ланс» Страсбург сафарида очко йўқотиб, пешқадамликка чиқа олмади
Франция Лига 1 24-турининг очилиш учрашувида «Ланс» жадвал тепасига қайтиш учун сафарда «Страсбург»ни мағлуб этиши керак эди. Бироқ меҳмонлар бу вазифани уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дастлаб хавфли вазият мезбонларда юзага келди: Хулио Энсисо ҳисобни очишга яқин келганди, аммо дарвозабон зарбани бурчак тўпига чиқариб юборди. 18-дақиқада эса Хоакин Паничелли ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, дарвоза томон ёриб кирди ва ҳужумни гол билан якунлади — 1:0. «Ланс» сафида...