Педри жароҳатдан сўнг «Барселона» асосий таркибига қайтмоқда
«Барселона» яримҳимоячиси Педри жароҳатдан кейин илк бор старт таркибида майдонга тушишга яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario Sport хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик 23 ёшли футболчини Ла Лигадаги «Вильярреал»га қарши шанба кунги учрашувда дастлабки дақиқалардан майдонга туширишни режалаштирмоқда. Испания терма жамоаси юлдузи учун бу 21 январдан бери, яъни бир ойдан ортиқ танаффусдан кейинги илк старт бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Педри мушак...