«Ал-Ҳилол» дурангларидан кейин Индзаги босими кучайди
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳозирча мағлубият нималигини билмаяпти, бироқ сўнгги турлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб қўйди. La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда бош мураббий Симоне Индзаги келажаги борасида гап-сўзлар пайдо бўлган ва «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригича...