Лапорта Чемпионлар лигасидаги «Ньюкасл» билан жуфтликни баҳолади
«Барселона» президенти Жоан Лапорта Чемпионлар лигасида «Ньюкасл»га қарши бўладиган ўйинлар ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими жума куни бўлиб ўтди. Каталонияликлар «Ньюкасл» билан илк учрашувини 10 март куни ўтказиши режалаштирилмоқда, жавоб баҳси эса орадан саккиз кун ўтиб бўлиб ўтади.
Лапортанинг айтишича, жамоа бу мавсум «Ньюкасл» билан аллақачон тўқнаш келган ва ўшанда натижа ижобий чиққан. Шу билан бирга...