Нойер «Бавария»нинг Чемпионлар Лигасидаги рақибини юқори баҳолади
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими якунига кўра, Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси «Аталанта» билан тўқнаш келадиган бўлди. Икки ўйинлик дуэл ҳақида немис клубининг тажрибали дарвозабони Мануэл Нойер ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Уларнинг кичик ресурслардан ҳам катта натижа чиқариши таассурот уйғотади. Менимча, энг яхши кунида улар тоғни ҳам ағдариб ташлаши мумкин. Шу боис илк учрашув Бергамода ўтиши ёмон эмас — ундан кейин биз ўзимиз қайси даражада эканимизни аниқроқ билиб оламиз»...