Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» ACLда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси умидидан айрилган «Шанхай Шенхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса турнир билан чиройли хайрлашишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу вазифани уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайларнинг фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг аввалидаёқ икки бор аниқ зарба бериб, ўйин тақдирини деярли ҳал қилди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилгач, интрига бутунлай сўнди.