Нойер Бавариянинг Аталантага қарши баҳсини баҳолади
Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди ва унинг натижасига кўра Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси Бергамонинг “Аталанта” клуби билан тўқнаш келадиган бўлди. Икки ўйиндан иборат қарама-қаршилик ҳақида немис грандининг дарвозабони Мануел Нойер ҳам ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Улар бор имкониятдан максимал даражада фойдалана олиши билан таассурот қолдиради. Энг яхши кунида эса улар тоғларни ҳам кўчириши мумкин. Шу боис илк ўйин Бергамода ўтказилгани ёмон эмас...