Руджери Каванига футболни тарк этишни маслаҳат берди
Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинадаги фаолиятида жиддий босимга дуч келмоқда: “Бока Хуниорс” мухлислари уни тез-тез ҳуштакбозлик билан қарши олмоқда. Кўп ҳолатларда футболчи майдонга тушмаяпти ёки ўйин охиригача қолмай, муддатидан аввал алмаштирилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина футболининг собиқ юлдузи Оскар Руджери бу вазиятни Каванининг обрўсига нисбатан ҳурматсизлик деб баҳолади. Унинг фикрича, бундай муносабат давом этаётган экан, тажрибали форвард футболни якунлагани маъқул.