Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» Лигани мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берган «Шанхай Шэньхуа» саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши фақатгина турнир билан чиройли хайрлашишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу вазифани ҳам уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи тайм бошидanoq икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада...