Индзаги истеъфога чиқарилиши мумкин, бироқ у хотиржам
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» бу мавсум ҳали мағлубият кўрмади, аммо сўнгги дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайган. Ҳатто «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган...