Слуцкийнинг «Шанхай»и ОЧЛда «Бурирам»га ютқазиб қўйди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақадаги сўнгги имконият, яъни «эшикни қарсиллатиб ёпиш» уриниши эди, аммо бу ҳам иш бермади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар дастлабки таймнинг бошидanoq икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйин тақдирини эрта ҳал қилди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисини йўқотиб...