Гвардиола Докунун тикланиши бўйича янги маълумот берди
«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку январ ойи охирида Чемпионлар лигасида «Галатасарай»га қарши учрашувда жароҳат олганди. Жума кунги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола бельгиялик футболчи яна машғулотларга қайтганини тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, мутахассис Докунун қачон ўйинларда майдонга тушишга тўлиқ тайёр бўлишини аниқ айта олмаслигини билдирди. «Мен Доку қачон сафга қайтишини билмайман. Бу масалани шифокорлар ва физиотерапевтлар билан муҳокама қиламиз»...