Сёмин Головиннинг жорий мавсумдаги ўйинини баҳолади
Таниқли россиялик мураббий Юрий Сёмин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг жорий мавсумдаги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сёминнинг айтишича, Головин сўнгги учрашувда голли узатма билан ажралиб турди ва умуман олганда ёмон ўйнамади. Мураббий футболчига фақат ҳиссиётларини бошқаришда янада эҳтиёткор бўлиш кераклигини таъкидлади. «Мен унда ҳозир омадсиз давр бор, деб ўйламайман. Мен унинг ўйинида пасайишни кўрмаяпман», — деди Сёмин «Спорт-Экспресс»га.