Илия Топуриянинг топ-5 танлови MMA оламида баҳс уйғотди
UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Илия Топурия Эдин Росс билан бўлган интервьюда барча даврларнинг энг буюк жангчилари ҳақида фикр билдириб, яна бир бор MMA мухлислари орасида катта муҳокама қўзғатди. Айниқса, унинг шахсий топ-5 рўйхатида собиқ енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам, америкалик афсона Деметриус Жонсон ҳам йўқлиги кўпчилик эътиборини тортди. Бу интервью бўйича иқтибослар бир қатор MMA манбаларида тарқалди.
Суҳбат давомида Топуриядан “барча даврларнинг топ-5 UFC жангчилари ким?” деб сўралганда...