Быстров Россия рақиби рейтинги муҳим эмаслигини айтди
Жума куни Россия терма жамоаси 27 март куни ўз майдонида Никарагуа билан BetBoom ўртоқлик учрашувини ўтказиши расман эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу хабар юзасидан собиқ россиялик футболчи Владимир Быстров ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, рақибни яхши танимаса-да, терма жамоа учун ўйин амалиёти зарур ва бундай баҳслар албатта керак.
“Никарагуанинг FIFA рейтингида 131-ўринда экани менга фарқ қилмайди. Ишончим комил, стадион тўла бўлади”, — дея Быстровнинг сўзларини Metaratings келтирди.