Костакурта «Аталанта»нинг Чемпионлар лигасидаги ўйинини юксак баҳолади
Италиянинг «Аталанта» клуби Чемпионлар лигасида навбатдаги босқичга чиққан А Сериясининг ягона вакили бўлиб қолди. Дортмундда «Боруссия»га қарши илк учрашувда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган бергамоликлар жавоб ўйинида ажойиб камбек намойиш этиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан сўнг ўйин ҳақида «Милан»нинг собиқ футболчиси Алессандро Костакурта фикр билдирди. Ветеран мутахассис «Аталанта»нинг майдондаги жасорати ва ўйин сифати уни ҳайратда қолдирганини яширмади.