Россия терма жамоаси мартдаги иккинчи рақибини билди
Март ойида Россия терма жамоаси икки назорат учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда. Аввалроқ Валерий Карпин шогирдлари Краснодарда Никарагуа билан майдонга тушиши маълум бўлган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабарига кўра, 31 март куни BetBoom учрашувида Россия Мали терма жамоасига қарши ўйнайди. Беллашув Санкт-Петербургда бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 22:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси FIFA рейтингида 36-ўринда бормоқда.