Руджерри Каванига футболни якунлашни маслаҳат берди
Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинада қийин даврни бошдан кечирмоқда. «Бока Хуниорс» мухлислари уни тез-тез ҳуштакбозлик билан кутиб олмоқда, футболчининг майдондаги вақти эса камайиб боряпти — у баъзан умуман ўйнамайапти ёки учрашув якунига етмасдан алмаштирилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентиналик собиқ футбол юлдузи Оскар Руджерри Каванига бўлган бундай муносабатни ҳақоратли деб баҳолади. Унинг фикрича, шундай тажриба ва обрўга эга футболчи учун бу ҳолат қабул қилиб бўлмайди ва энг тўғри йўл ...