Кафанов Сафонов ва Хайкин муваффақиятини рус менталитети билан изоҳлади
Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов Матвей Сафонов ҳамда Никита Хайкиннинг натижалари қисман уларнинг менталитети билан боғлиқ эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хайкин ҳимоя қилаётган «Буде-Глимт» клуби тарихда илк бор Чемпионлар лигаси 1/8 финалига чиқди. Сафонов тўп сураётган «ПСЖ» ҳам айни босқичда ўйнайди ва Франция чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.
Кафановнинг фикрича, бу бежиз эмас: тарихан рус одами руҳиятида қутқариш, ёрдамга етиб бориш ва қаҳрамонликка интилиш кучли...