Руджери Каванига футболни тарк этишни тавсия қилди
Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинада қийин даврни бошдан кечирмоқда. «Бока Хуниорс» мухлислари уни тез-тез ҳуштакбозлик билан кутиб олмоқда, айрим учрашувларда эса у умуман майдонга тушмаяпти ёки ўйин охиригача етказмай, алмаштириб қўйилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина футболининг собиқ юлдузи Оскар Руджери Каванига нисбатан бундай муносабатни ҳақоратли деб баҳолади. Унинг фикрича, шунча тажриба ва обрўга эга футболчи учун бу ҳолат тўғри эмас ва Каванига футболни якунлаш ҳақида ўйлаб кўриш яхшироқ.