«Ал-Ҳилол» Индзагини истеъфога чиқариши мумкин, мураббий хотиржам
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи поғонагача тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Симоне Индзагини бош мураббийликдан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гаплар кучайган. Айниқса, «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятни хотиржам қабул қилмоқда. Унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган бўлиб...