Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюа» ОЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньюа» етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун кураш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» ҳам амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, «Шанхай Шэньюа» эса тез орада бир футболчидан айрилиб...