Финалиссима учрашуви учун барча чипта бир зумда сотилди
Бир ой ўтиб, 27 март куни Испания ва Аргентина терма жамоалари “Финалиссима”да — Европа чемпиони ҳамда жаҳон чемпиони ўртасидаги суперфиналда майдонга тушади. Беллашув Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув учун сотувга қўйилган 88 966 та чипта атиги бир неча соат ичида тугади. Лионел Месси ва Ламин Ямал тўқнашуви мухлислар орасида жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ўйин ўтказиладиган арена Аргентина ЖЧ финалида французлар устидан ғалаба қозонган айнан ўша стадион ҳисобланади.