«Ал-Наср» мураббийи Роналду нега майдонга тушмаслигини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқин ўйинда қатнашмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Сўнгги пайтларда бойкот ортдан португалиялик юлдуз тез орада қайтиши кутилганди, бироқ бу сафар ҳам у таркибда бўлмайди.
«Жадвал жуда зич. Биз Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини ҳордиқ чиқариш учун асраяпмиз — олдинда ‘Ал-Фатеҳ’га қарши муҳим учрашув турибди», — деди Жезуш.