Костакурта «Аталанта»нинг Чемпионлар лигасидаги камбекини юксак баҳолади
Италиянинг «Аталанта» клуби Чемпионлар лигасида навбатдаги босқичга чиққан А Сериядаги ягона жамоа бўлди. Дортмунднинг «Боруссия»сига сафардa 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бергамоликлар жавоб ўйинида рақибни 4:1 билан тор-мор этиб, умумий ҳисобда вазиятни ўз фойдасига оғдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан кейин «Милан» фахрийси Алессандро Костакурта «Аталанта»нинг ўйини уни ҳайратга солганини айтди. Унинг таъкидлашича, бундай натижани кутмаган, бироқ жамоа ақлбовар қилмас даражада кучли ўйин кўрсатиб...