Бундеслига гранди «Интер»дан Бенжамен Паварнинг трансферини кўриб чиқмоқда
Ҳимоячи Бенжамен Паварнинг келаси ёзги трансфер ойнасида яна клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирда франсуз футболчи мавсум охиригача «Интер»дан ижарага олинган ҳолда «Марсел» сафида ўйнамоқда. Бироқ клуб 15 млн евроли сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмоқда.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли футболчи бўйича яқинда Дортмунднинг «Боруссия»си сўров юборган, шунингдек, Саудия Арабистонидан номи ошкор этилмаган клуб ҳам қизиқиш билдирмоқда.