Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шенчхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой бергандӣ. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» ҳам насиб қилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тез орада «Шанхай Шенчхуа» футболчиси қизил карточка олиб...