Мамардашвили «Ливерпул»ни тарк этишни кўриб чиқмоқда, сабаб маълум
Грузиялик дарвозабон Георгий Мамардашвили «Ливерпул»даги ҳозирги мақомидан норози экани ҳақида Teamtalk журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 25 ёшли посбон мерсисайдликлар сафида захира дарвозабон ролида қолиб кетаётганидан қониқмаяпти. Шу боис у ёзги трансферлар даврида клубини ўзгартириш вариантини кўриб чиқмоқда ва кейинги мавсум учун ижарага кетиш таклифларига ҳам очиқ.
Мамардашвилининг «қизиллар» билан тузган шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача амал қилади.