Мостовой Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо бериш қийинлигини айтди
Россиялик собиқ футболчи Александр Мостовой ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Сафонов Париж клубида берилаётган имкониятдан фойдаланишга уринмоқда, бироқ жамоа даражаси жуда юқори бўлгани учун дарвозабон ўйинига аниқ хулоса чиқариш осон эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовой ПСЖда дарвозабонга ўйин давомида кам зарба бўлиши мумкинлигини таъкидлади: айрим учрашувларда дарвоза томонга атиги бир-икки марта зарба йўлланади, бошқа жамоаларда эса бу кўрсаткич 20 тагача етиши мумкин.