«Ан-Наср» бош мураббийи Роналдуни навбатдаги ўйинга олиб чиқмайди
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши мумкинлиги айтилаётган бўлса-да, бу учрашувда у яна таркибда бўлмайди.
«Жадвал жуда тигʻиз. Шу боис Роналду ва асосий таркибдаги бошқа футболчиларга дам беришга қарор қилдик.